Асосий/Сўнгги янгиликлар/20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари

20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари

20 йиллик юбилей, янги банк маҳсулотлари, янгиланган мобил илова — Давр банкда 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда. Бугунги мақоламиз "Давр банк" ХАТБ тўғрисида бўлади.

Davrbank-Yil yakunlari

Банк ҳақида қисқача маълумот

"Давр банк" хусусий акциядорлик тижорат банки хусусий банклар орасида жадал ривожланаётган банклардан бири. Банкнинг фақатгина Тошкент шаҳрида филиаллари мавжуд бўлиб, улар сони 7 тани ташкил этади. Шунингдек, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Қашқадарё, Фарғона вилоятларида банк хизматлари марказлари орқали мижозларга хизмат кўрсатиб келади. Умумий БХМлари сони 12 тани ташкил этади.

Давр банк 2001 йил 29 сентябрида Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган.

Банк шиори: Вақт синовидан ўтган ишонч

Давр банк Бошқарув раиси Самадов Абдумажид Абдуваҳитович ҳисобланади. Банк Кузатув кенгаши билан қуйида танишишингиз мумкин:

photo_2021-12-12_19-16-03

Давр банк Кузатув кенгаши аъзолари 

Банкнинг молиявий кўрсаткичлари

2021 йил III чораги якунларига кўра, Давр банк активлари миқдори 2,35 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу маблағнинг 1,83 трлн. сўми миллий валютада, 518,15 млрд. сўми хорижий валютада шаклланган. 1 октябрь ҳолатида банк капитали 402,87 млрд. сўмни ташкил қилади. Давр банк 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 379,18 млрд. сўм даромад қилган. Ушбу даромаднинг 77,2% и фоизли даромадлар ҳиссасига тўғри келади. Бу даврда банкнинг соф фойдаси 99,04 млрд. сўмни ташкил қилади. Соф фойданинг 87,37 млрд. сўми миллий валютада, 11,66 млрд. сўми хорижий валютада шаклланган.

2020 йил якунларига кўра, банкнинг баланс соф фойдаси 102,5 млрд. сўм бўлган эди. Бу йилги натижалар ҳам ўтган йилгидан бироз юқори бўлиши кутилмоқда.

Банкдаги ўзгаришлар

Ноябрь ойида Давр банк Кузатув кенгаши раиси, банкнинг шу вақтга қадар йирик акциядорларидан бири бўлган Лутфулла Убаев банк устав капиталидаги улушини 46,86 фоизга етказди. 9 ноябрь куни биржадан ташқари амалга оширилган савдода 2,76 миллион дона қўшимча акция сотиб олган Л.Убаев банкдаги оддий акциялари сонини 15,93 миллион донага етказди. Илгари унда Давр банк устав капиталининг 38,75 фоизига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи 13,18 миллион дона оддий акция бор эди.

Lutfulla Ubayev

Ҳозирда Лутфулла Убаев Даврбанк Кузатув кенгаши раиси ҳам ҳисобланади.

Фото: Kun.uz

Банкдаги ўзгаришлардан яна бири янгидан ёзилган мобил илова ҳисобланади. Жисмоний шахсларга мўлжалланган Davr Mobile иловасининг янгиланган версиясини уч ой олдин ишлаб чиқилди. Ноябрь ойидан бошлаб Давр банк ўзининг мобил иловасини турли медиа каналларида фаол тарғиб қила бошлади. Бугунги кунда илова Android операцион тизими фойдаланувчилари томонидан 50 минг мартадан ортиқ юклаб олинган. Davr Mobile Play Market'да "Молия" (Finance) бўлимига кирувчи топ-10 бепул иловалардан бири сифатида тилга олинган. 18 ноябрдан бошлаб молия муассасаси Davr Mobile фойдаланувчилари ўртасида акция эълон қилган. Акция доирасида иловадан фойдаланган ва дўстларига уни фойдаланишни тавсия қилган мижозлар ҳар саккиз кунда 3,5 миллион сўмгача пул мукофотини қўлга киритишлари мумкин.

Бу йил банк ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлади. Юбилей муносабати билан Давр банк бир қатор янги маҳсулотларни тақдим этиб келмоқда. Октябрь ойида тақдим этилган "Zero" бўлиб тўлаш картаси ана шундай янги маҳсулотлардан бири. "Zero" картаси Давр банк билан ҳамкорликни йўлга қўйган савдо дўконларидан товар ва хизматларни бўлиб тўлаш асосида харид қилиш имконини беради.

4f347389-6167-49b8-b755-0a338db4b257

Давр банкнинг "Zero" бўлиб тўлаш картаси рекламасидан лавҳа. Фото: Давр банк

Банк сайти - davrbank.uz 3 тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.

Банкнинг алоқа маркази телефони - 1284 ёки 71 207 40 40 бўлиб, алоқа марказининг қисқа рақами ҳам бу йилги янгиликлардан бири.

Давр банк ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ҳам фаол тарзда юритади. Банкнинг ТелеграмФейсбукInstagram саҳифаларида доимий постлар эълон қилиб борилади.

Мирзаолим Дилшодов

Теги 2021 Davrbank yil yakunlari