logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/UZCARD банкоматларида нима учун 50 ва 100 долларлик купюралар қабул қилиш тўхтатилганлиги борасида тушунтириш берди

UZCARD банкоматларида нима учун 50 ва 100 долларлик купюралар қабул қилиш тўхтатилганлиги борасида тушунтириш берди

UZCARD банкоматларида нима учун 50 ва 100 долларлик купюралар қабул қилиш тўхтатилганлиги борасида тушунтириш берди

"Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази" сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида UZCARD банкоматлари томонидан айрим купюрадаги хорижий валюталарнинг қабул қилиш тўхтатилиши борасида расмий маълумот берди.

Баъзи банкларнинг "UZCARD"га хабар беришича, банкоматлар тизимида 100 ва 50 АҚШ долларлик номиналлик пулларда, қалбаки пуллар айланмаси ҳам қайд этилган. Бу ҳодисалар бўйича банклар бир вақтда ҳуқуқни муховаза қилувчи органларга мурожаат этишган.  

Шу муносабат билар "Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази" МЧЖ, барча "UZCARD" қатнашчилари учун 100 ва 50 АҚШ доллар номиналли пулларни айланмасини вақтинчалик тўхтатди.

Шу билан бир қаторда, ""ЯУПМ" ташаббуси билан, вендорлар билан ҳамкорликда банкоматлар дастурий таъминотини янгилаш бўйича ташаббус билан чиқди. Ҳозирги вақтда, янгиланган дастурий таъминотларни тест қилиб кўриш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Шунинг учун, қачон банкоматларда 100 ва 50 АҚШ доллари номиналли пуллар муомаласига рухсат берилиши аниқ эмас. Компания ушбу масала устида ишлар олиб бормоқда ва мазкур муаммо бўйича хабарлар янгиланади.

Теги uzcard ATMmachines
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй