Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Давр банк"дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди

"Давр банк"дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди

"Давр банк"дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, 2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, пойтахтдаги “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган.

Шундан сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11.453.244.343 сўм миқдорини  ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (“Жуда кўп миқдорда ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек, икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган Умаров Санжар Равшанович ҳамда 1988 йилда туғилган Абдурахмонов Элдор Шухратовичларни ушлаш чоралари кўрилмоқда, дейилган хабарда.

ИИВ Давр банк

Фото: ИИББ

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Юқоридаги вазият бўйича "Давр банк" ХАТБ вакили Bankers.uz интернет-нашрига изоҳ берди. 

Хабар берилишича, банк ҳисобрақамидан 15 млрд. сўм пул маблағларининг ўғирланиши "банкка уюштирилган хакерлик ҳужуми" натижаси эмас. Банк замонавий ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ҳимоя тизимига эга бўлиб, банкдаги мижозларнинг маблағларининг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

Жорий йилнинг июль ойида юз берган мазкур вазият банк ходимининг хатоси туфайли содир этилган бўлиб, унинг натижасида етказилган зарарни қайтариш юзасидан зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинган. Бугунги кунга қадар етказилган зарар суммасининг катта қисми банк томонидан мустақил хатланиб, ундириб олинган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, етказилган зарарни тўлиқ ундириш таъминланади.

Теги Davrbank xaker IIV