Асосий/Сўнгги янгиликлар/Давлат улуши устувор банкларнинг корпоратив бошқаруви такомиллаштирилади

Давлат улуши устувор банкларнинг корпоратив бошқаруви такомиллаштирилади

Давлат улуши устувор банкларнинг корпоратив бошқаруви такомиллаштирилади

9 апрель куни Президент "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги ПФ-101 сонли фармонни имзолади.

e12bb5b3-6109-4c14-9eaf-9cf25fc1282c888888888888888888

Иллюстратив фото

Фармонда давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Хусусан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналар ижро органи раҳбари сифатида тайинланган (қайта тайинланган) шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ раҳбари бўлиши таъқиқлаб қўйилди.

Бундан ташқари давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига қуйидагиларни жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • ҳар чоракда ижро органининг ҳисоботини эшитиш бўйича кузатув кенгашининг мажлисларини сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) ўтказишга йўл қўйилмайди;
  • ижро органи раҳбари ва бошқарув аъзоларининг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) натижасида корхона манфаатларига етказилган ҳар қандай зарар, зиён, уларнинг оқибатида юзага келувчи жарима, пеня ва бошқа мажбурий тўловлар учун ушбу шахсларнинг субсидиар жавобгарлигини улар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида қатъий белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 1 июнга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, киритади:

  1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона рағбатлантириш сиёсати асосида ойлик иш ҳақи ва йил якунлари бўйича бир йўла тўланадиган мукофот тўловларини тўлаш. Бунда бошқа ҳар қандай қўшимча тўлов турларини бекор қилиш;
  2. Кузатув кенгаши ва ижроия органига тўланадиган ҳақ миқдорини тегишинча акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши томонидан белгилаш;
  3. Бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилмаган ёки самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари "паст" ёки "қониқарсиз" деб баҳоланган тақдирда Кузатув кенгаши қарорига асосан ижро органи томонидан ўтган ҳисобот йилида тўланган мукофотни тўлиқ жамиятга қайтариш.

 

Теги prezident farmoni