Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Халқ банки"нинг уч нафар ходими меҳнат фаолияти вақтида ҳалок бўлгани тасдиқланди

"Халқ банки"нинг уч нафар ходими меҳнат фаолияти вақтида ҳалок бўлгани тасдиқланди

"Халқ банки"нинг уч нафар ходими меҳнат фаолияти вақтида ҳалок бўлгани тасдиқланди

9F-Jgx446WaTuIYy48MG1kwQQXtXkxww

Фото: Ижтимоий тармоқлар

АТ "Халқ банки"нинг уч нафар ходими меҳнат фаолияти вақтида ҳалок бўлгани расман тасдиқланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 6 ноябрь санасида Навоий вилоят Нурота тумани Халқ банки бошқарувчиси П.Т., бош бухгалтери С.М, ҳамда кредит мониторинги бўлими бошлиғи Р.Б. кетаётган Нексия-3 маркали автомашина Навоий-Нурота йўлида бошқа автомашина билан тўқнашиб кетганлиги, натижада банк ходимларининг барчаси ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқаганди. Вазирликнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқларда улар шанба куни ишлашга мажбурлангани айтилган хабарлар ҳам тарқалган.

Мазкур ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 8 ноябрдаги 407-ИЧ-сонли буйруғига асосан тузилган махсус комиссия томонидан тўлиқ ўрганилган.

Ўрганиш натижасида вазият меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодиса деб топилган ва жабрланувчиларнинг ҳар бирига Н-1 шаклидаги далолатнома тузиш юзасидан «Халқ банки» бошқаруви раиси номига ва банкнинг Навоий вилояти филиалига ёзма кўрсатма киритилган.

Шунингдек, махсус текшириш материаллари Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.

Теги xalq banki avtohalokat