Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш бўлди

Туронбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш бўлди

Туронбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш бўлди

"Туронбанк" АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 30 май санасидаги баённомасига асосан, банк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда корпоратив ахборот Ягона порталида маълум қилинди.

photo_2022-05-31_15-20-37.jpg

Фото: Туронбанк

Хусусан, Самандар Садуллаев (Молия вазирлиги Департамент директори) ва Расохон Калонхужаевлар ("ЎзОманкапитал" МЧЖ директори) Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.

Уларнинг ўрнига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Бўлим бошлиғи Сардор Хабибуллаев ҳамда "Prime Ceramics" МЧЖ молиявий директори (мустақил номзод сифатида) Зокиржон Холмахмадовлар сайланган.

Шундан сўнг, банк Кузатув кенгаши таркиби қуйидагича тасдиқланди:

  1. Хабибуллаев Сардор Алишер ўғли, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Бўлим бошлиғи;
  2. Қаршибоев Жасур Хазраткулович, Молия вазирлиги Департамент директори
  3. Шарипов Отабек Бекмуродович, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Департамент директори
  4. Шералиев Ўткирбек Исманович,  Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси
  5. Холмахмадов Зокиржон Абдурахманович, "Prime Ceramics" МЧЖ молиявий директори (мустақил номзод);
  6. Гжегож Хенрик Завада, ПКО Банки (Польша, Варшава) бошқарувчи директори - инвестициялар ва хусусий банк бўлими бошлиғи (мустақил номзод);
  7. Маликов Фаттоҳ Халилович, "USUB" МЧЖ бош директори
  8. Муродов Низомиддин Насретдинович, Осиё Тарраққиёт Банкида Ўзбекистон молиявий сектори лойиҳаларида банк ва молия соҳаси эксперти (мустақил номзод);
  9. Олимжонов Одил Олимович, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисод фанлари доктори, профессор. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Алоқабанк Кузатув кенгаши таркиби янгилангани ҳақида хабар берилганди.

Теги Turonbank Kuzatuv kengashi