Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси Андижон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси Андижон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси Андижон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Маълум қилинишича, бугун Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган. Андижон шаҳар ҳокими этиб Ғафуржон Абдураҳмонов тайинланган.

G.Abdurahmanov

Ғофуржон Абдураҳмонов / Фото: "Дарё"

Ғофуржон Абдураҳмонов 2022 йил бошидан АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" бошқаруви раисининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган эди. Ғ.Абдураҳмонов фаолияти давомида Марказий банкнинг Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек 2013—2022 йиллар давомида АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Маълумот тариқасида: Ғофуржон Абдураҳмонов 1976 йил Андижон шаҳрида туғилган. У 1998 йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти (сиртқи), 1999 йил Банк молия академиясини (сиртқи), 2012 йил Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Теги qishloq qurilish bank hokim