Асосий/Сўнгги янгиликлар/Мадад Инвест банкка янги Бошқарув раиси тайинланди

Мадад Инвест банкка янги Бошқарув раиси тайинланди

Мадад Инвест банкка янги Бошқарув раиси тайинланди

Otabek Ashiraliyev

Фото: Отабек Аширалиевнинг Фейсбук саҳифаси

Шу вақтга қадар "Мадад Инвест банк" акциядорлик тижорат банки Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аширалиев Отабек Юлдашалиевич банк Бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида хабар берилди.

Отабек Аширалиев 1984 йил 21 декабрда Фарғона вилояти, Қува туманида туғилган. Маълумоти - олий, 2006 йил Андижон Мухандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоққурилишбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Халқ банкида ишлаган. 

О.Аширалиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Мадад Инвест банк Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Отабек Аширалиев сиёсий фаол ходим сифатида вилоятда танилган. У 2019 йилда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди қўйилган. Бироқ, Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланмаган. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод бўлган пайтида Халқ банки Олтиариқ филиали Бошқарувчиси лавозимида ишлаган. Бундан аввал у Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси бўлган ва ушбу партиядан Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайланган.

Теги Madad Invest bank Otabek Ashiraliyev