Асосий/Сўнгги янгиликлар/КДБ Банк Ўзбекистон Бошқарув раиси тасдиқланди

КДБ Банк Ўзбекистон Бошқарув раиси тасдиқланди

КДБ Банк Ўзбекистон Бошқарув раиси тасдиқланди

Kim Heung Sang - KDB

Фото: kdb.uz

24 февраль куни "КДБ Банк Ўзбекистон" акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар, шу жумладан Бошқарув раисини тасдиқлаш масаласи кўрилди. Шу вақтга қадар банкда Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган Ким Хюнг Санг (Kim Heung Sang) банк Бошқарув раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилди.

Жаноб Ким 1964 йилда туғилган. У 1989 йилда Сеул миллий университетининг (Корея) Бизнес бошқаруви йўналишида тамомлаб бакалавр даражасига, 2007 йилда Аризона университетининг (АҚШ) Бизнес бошқаруви йўналишида тамомлаб магистр даражасига эришган. У 1991 йилдан буён Корея Тараққиёт Банкида (КДБ) фаолият юритиб келади.

Банкнинг олдинги Бошқарув раиси Жонг Сон Ким фаолиятини қаерда давом эттираётгани очиқланмаган.

Тартибга кўра, Ким Хюнг Санг Марказий банк розилигидан сўнг ушбу лавозимда ишлашга расман киришиши мумкин.

 

Теги Boshqaruv Raisi tayinlov KDB Bank