logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда терминаллардан бир ойлик ўртача тушум 19 миллион сўмни ташкил қилмоқда

Ўзбекистонда терминаллардан бир ойлик ўртача тушум 19 миллион сўмни ташкил қилмоқда

Ўзбекистонда терминаллардан бир ойлик ўртача тушум 19 миллион сўмни ташкил қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йил 1 сентябрь ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил январь-август ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида статистик маълумотларни тақдим қилди.

Маълумотларга кўра август ойида муомаладаги пластик карталар сони қарийб 1 миллион 40 мингтага кўпайиб, уларнинг жами сони 24 миллион 765 минг донадан ошган. Ўзбекистонда фаолият юритаётган  32 та банкнинг 31 тасида муомаладаги пластик карталар сони ортган, хусусан карталар сонининг энг кўп ўсиши Қишлоқ қурилиш банк (+265 минг дона), Халқ банки (+171,2 минг дона) ҳамда Агробанкда (+104 минг дона) кузатилган. Муомаладаги карталар сони фақат Давр банкда камайиши кузатилган (-23,9 минг дона).

Банкомат ва инфокиосклар сони август ойи давомида 285 тага кўпайган ва жами 12 583 донани ташкил қилган. Терминаллар сони эса аксинча, қарийб 1200 донага камайган.

Жорий йил январь-август ойларида терминаллар орқали тушумлар 67,7 триллион сўмни ташкил қилган. Бу ҳар бир терминалнинг ойлик тушуми ўртача 19 миллион сўмни ташкил қилди, демакдир. 

карта 08

Теги infokiosk statistika bankomat plastik karta
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй