logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Жорий йилнинг ўтган 8 ойида банк карталарига кирим қилинган пулларнинг 33 фоизи нақдлаштириб олинган.

Жорий йилнинг ўтган 8 ойида банк карталарига кирим қилинган пулларнинг 33 фоизи нақдлаштириб олинган.

Жорий йилнинг ўтган 8 ойида банк карталарига кирим қилинган пулларнинг 33 фоизи нақдлаштириб олинган.

Марказий банк томонидан 2021 йил январь-август ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тақдим этилди.

Маълумотларга кўра, 2021 йил январь-август ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 317,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга ошди. Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 157,6 трлн. сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан чиқим қилинган нақд пуллар 159,8 трлн. сўмни ташкил этди.

cb1

Фото: Марказий банк

2021 йил январь-август ойларида банк карталарига 178,1 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 58,8 трлн. сўмлик (33 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

cb2

Фото: Марказий банк

Жорий йилнинг январь-август ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 50,8 трлн. сўмга ошиши кузатилган бўлса, ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 21,4 трлн. сўмга ҳамда банклар томонидан аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун 16,6 трлн. сўм ошиши ҳисобига юзага келди.

cb3

Фото: Марказий банк

Иқтисодиётнинг нақд пулга бўлган талабини қондириш мақсадида муомалага қўшимча пуллар чиқариб бориш ҳажми муомаладан ортиқча пулларнинг қайтиш ҳажмига нисбатан кам бўлди. Натижада 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига муомаладаги нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 23 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоиз бандга пасайди.

cb4

Фото: Марказий банк

Теги Markaziy bank cbuuz
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй