logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ишончлилик белгисига эга бўлди

Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ишончлилик белгисига эга бўлди

Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ишончлилик белгисига эга бўлди

Марказий банк ўзиниг ижтимоий тармоқдардаги саҳифалари (Facebook, Instagram ва Telegram) учун "ишончлилик" (verification) белгисини олди. Ушбу белги ташкилот саҳифасининг расмий (текширилган) эканлигини билдиради.

Маълумки, ҳозирги кунда фирибгарлар кўплаб расмий ташкилотлар номидан ижтимоий тармоқларда саҳифа яратишган. Бундан кўзланган мақсад - асосан одамларни ушбу ташкилот бренди (номидан) фойдаланган ҳолда, алдаб, даромад топиш бўлса, баъзан "хайп" кўтариш ёки давлат расмий идоралар номидан ёлғон маълумот тарқатиш ҳисобланади. 

Марказий банк ҳам айнан шу мақсадда, биринчидан саҳифаларни расмий мақомга эга бўлиши, шунингдек, аҳолимиз мазкур фирибгарликга алданиб қолмасликлари мақсадида, ижтимоий тармоқларда ишончлилик белгисини олди. Қуйида Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан скриншотлар тақдим этилади.

3

Скриншот: facebook.com

2

Скриншот: Телеграм мессенжери

1

Скриншот: Инстаграм

Теги markaziybank verification
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй