Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида “Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда барча тижорат банкларининг гендер масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши раислари ва аъзолари иштирок этишди.

photo_2022-07-22_14-59-51

Фото: Марказий банк

Семинар-тренингни Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари Аюбхон Камалов очиб берди.

Қайд этилишича, банк соҳасида бугунги кунда ишлаётган умумий ходимлар сонининг қарийб 38 фоизини аёллар ташкил қилади. 

photo_2022-07-22_15-01-55

Фото: Марказий банк

Семинар иштирокчилари тадбирда аввал ялпи йиғилиш, сўнгра шўъба йиғилишларида қатнашдилар. Унда банк соҳаси мутахассисларига гендер интеграцияси бўйича умумий маълумот берилиб, гендер тамойилларини жорий этиш бўйича илғор халқаро тажриба ва воситалар, шунингдек, гендер хилма-хилликни рағбатлантириш бўйича амалий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. 

photo_2022-07-22_14-59-49

Фото: Марказий банк

Бу каби тадбирлар банк соҳаси вакилларининг гендер тенглик йўналишидаги илғор халқаро амалиёт билан танишиши, банкларнинг бизнес-стратегияси ва оператив фаолиятига гендер ёндашувларини интеграция қилиш бўйича билими ва малакаларини оширишга ёрдам беради.

photo_2022-07-22_15-01-56

Фото: Марказий банк

photo_2022-07-22_14-59-52

Фото: Марказий банк

Теги gender tengligi seminar-trening Markaziy bank