Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини маълум қилди

Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини маълум қилди

Марказий банк асосий ставкани ошириш сабабларини маълум қилди

17_foiz_asosiy_stavka_rasm.jpg

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Бугун, 17 март куни Марказий банк бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда регулятор томонидан асосий ставка 3 пунктга кўтарилиб, 17 фоиз этиб белгиланди.

Ушбу йиғилишдан сўнг Марказий банк бошқаруви қарори юзасидан пресс-релиз тақдим этилди.

"Ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган юқори ноаниқлик ва кескинликлар фонида девальвацион ва инфляцион кутилмалар ўсишининг олдини олиш, миллий валютада жамғариш фаоллигини сақлаб қолиш ҳамда ташқи хатарларнинг иқтисодиётимизга ўтувчи таъсирини юмшатиш орқали мамлакатда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 17 фоизга оширилди", - дейилади Марказий банк пресс-релизида.

Бунга сабаб қилиб регулятор асосий савдо-ҳамкор давлатларда кузатилаётган иқтисодий вазият, уларнинг валюта курсларидаги кескин тебранишлар, жаҳон хомашё ва энергия бозорларида нархларнинг ўсиши ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг девальвацион кутилмалари ўсганини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга жорий йилнинг бошидан миллий валюта АҚШ долларига нисбатан 6,8 фоизга қадрсизланди. Марказий банк, ўз навбатида, март ойининг биринчи ярмида “нейтраллик тамойиллари” доирасида ички валюта бозорида интервенциялар ҳажмини оширди.

Мазкур интервенциялар ўтган йилда валюта бозоридаги ижобий шароитлар натижасида юзага келган қўшимча захиралар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Марказий банк барқарорликни таъминлаш мақсадида келгусида ҳам тегишли инвервенциялар амалга оширилишини қўшимча қилди.

 

Теги asosiy stavka Markaziy bank