Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк банкоматдан нақд пул ечишда тажриба тариқасида юқори комиссия тўлови амалиёти қўлланилганига муносабат билдирди

Марказий банк банкоматдан нақд пул ечишда тажриба тариқасида юқори комиссия тўлови амалиёти қўлланилганига муносабат билдирди

Марказий банк банкоматдан нақд пул ечишда тажриба тариқасида юқори комиссия тўлови амалиёти қўлланилганига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабат билдирди.

Markaziy bank Spot

Муносабат матнида айтилишича, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.

Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

Марказий банкнинг таъкидлашича, айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

Муносабат якунида Марказий банк ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ҳамда тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишини сўраган.
 

Теги munosabat Markaziy bank