logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди

Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди

Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди

Марказий банк пора

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Марказий банк етакчи мутахассиси Н.К. исмли шахс пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 2021 йил 16 ноябрь куни ИИВга Э.Н.Б. ариза билан мурожаат қилиб, аризада уй олиш мақсадида юрган вақтида Н. исмли шахс билан танишиб қолганлигини, ушбу шахс ўзини Марказий банкда ишлашини айтиб, унга «субсидия» тартибида уй олиб беришини, уй олиш учун ҳозирда навбат кўп эканлигини, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали уни 2022 йил февраль ойи рўйхатига қўшишини, эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб келаётганлигини баён қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, ДХХ, Тошкент вилоят Прокуратураси ҳамда ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, К.Н.Р. Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Тошкент МФЙ ҳудудидаги “Металлургия заводи” ташқи томонида ариза муаллифидан талаб қилган 2 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 16 ноябрь куни Тошкент вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Н.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bankers.uz манбалари мазкур ходим Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармасида фаолият юритишини маълум қилди. Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ушбу ходим тўғрисида қўшимча маълумотлар ошкор қилинмади.

Теги pora Markaziy bank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй