Бугун, 21 октябрь куни Марказий банк Бошқарув йиғилиши асосий ставка бўйича қарор қабул қилди. Йиғилишда ҳозирда амалда бўлган 14 фоизлик асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди.
Фото: Марказий банк матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка охирги марта ўтган йил 10 сентябрда пасайтирилган эди.
Бугун соат 14.00да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳамда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши ҳам режалаштирилган.