Аввалроқ Ўзбекистон банкларида рубль савдоси ва курси маъмурий усулда тартибга солинаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Марказий банки изоҳ берди.
Регуляторнинг қайд этишича россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларга олиб келмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан:
Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.
Марказий банк мавжуд вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб боради.