Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

1

Фото: shutterstock.com

Ўзбекистон Марказий банки ўтган йилнинг ноябрь ойида дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ қимматбаҳо металл сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (ЖОК) ойлик маълумотларига асосланиб Spot.uz хабар берди

Ҳисоботга кўра, ноябрь ойида жаҳон марказий банкларининг жами олтин заҳиралари 21,5 тоннага камайди. Бу 2021 йил январидан бери биринчи марта қисқариш ҳисобланади.

Айнан ноябрь ойида олтин нархи охирги 5 ой ичида максимал даражага етган эди - бир унция учун 1866 доллар. Ўзбекистон олтинни энг юқори чўққисида сотишга ҳаракат қилмоқда.

Бошқа регуляторлар камроқ бўлса-да, олтин захираларини кўпайтирдилар. Ноябрь ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Қозоғистон (4,3 тонна), Полша (3,4 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) Марказий банклари бўлди.

ЖОК дунёнинг Марказий банкларидан 2021 йил охиригача жами олтин захираларини оширишини прогноз қилмоқда. Биргина биринчи чоракда улар 100 тоннага яқин, иккинчи чоракда эса деярли 200 тонна харид қилишди.

oltin

Фото: cbu.uz

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида олтин савдоси Ўзбекистон Марказий банкига 4,1 миллиард доллар даромад келтирди. Ушбу сумманинг 40 фоиздан ортиғи ноябрь ойига тўғри келди, деб хабар берган Давлат статистика қўмитаси.

Ўзбекистон экспортидаги ноёб металнинг улуши 2020 йилнинг 11 ойида 40 фоиздан 2021 йилнинг шу даврида 26 фоизлик кўрсаткичгача қисқарди. Бироқ, олтин республиканинг энг йирик экспорт маҳсулоти бўлиб қолмоқда.

Теги Markaziy bank oltinzaxira