logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банклар кесимида масофадан "хизмат кўрсатилувчи" юридик ва жисмоний шахслар сони маълум қилинди

Банклар кесимида масофадан "хизмат кўрсатилувчи" юридик ва жисмоний шахслар сони маълум қилинди

Банклар кесимида масофадан "хизмат кўрсатилувчи" юридик ва жисмоний шахслар сони маълум қилинди

Марказий банк жорий йил 1 сентябрь ҳолатига банклар кесимида масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларнинг сони статистикасини тақдим қилди. Маълумотларга кўра, банкларда масофадан хизмат кўрсатилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар жами сони август ойида 15 мингтага кўпайган ва 921 мингтадан ошган. Масофадан хизмат кўрсатилувчи деб таснифланадиган жисмоний шахслар сони ҳам 17 минг 388 мингтага етган.

"Банк-мижоз" (ва/ёки "Мобил банкинг") хизматига уланган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сонининг энг кўп ўсиши Алоқабанкда (2332 та), Ипотека банкда (1802 та) ҳамда Ипак Йўли банкида (1591) кузатилган. 

Банкларда "масофадан хизмат кўрсатилувчи" деб таснифланадиган жисмоний шахслар сони ҳам бир ой давомида 875 мингга кўпайиб, уларнинг жами сони 17 миллион 388 мингтадан ортган. Эътиборга молик жиҳати - икки "рақамли банк" - TBC Bank ва ANORBANK'да масофадан хизмат кўрсатилувчи жисмоний шахслар сони 140 мингтани ташкил қилмоқда. Улар бу кўрсаткич бўйича 13 та банкни ортда қолдиришга улгуришган.

стат банк мижоз

Теги internet-banking mobil banking bank-mijoz
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй