logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда

Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда

Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда

Frame_14_2_

Фото: finlit.uz

"Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс" танлови "Бутунжаҳон жамғариш куни" (World Savings Day 2021) доирасида ўтказилиб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг жамғарма соҳасидаги молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танлов ҳайъати томонидан таълим дарсларини баҳолашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

  • ўқув фанлари негизида молиявий саводхонлик компоненти жорий этилганлик даражаси;
  • машғулотларни ўтказишга ижодий ёндашув;
  • ўқувчиларнинг ижодий фаолияти учун дарс интерфаол шаклда ўтилганлиги;
  • молиявий саводхонлик бўйича қўшимча ўқув материалдан фойдаланганлик.

Танлов иши жорий йилнинг 29 октябрига қадар ўтказилган дарс ишланмаси видеоролиги (20 минутгача) ва методик ишланмаси шаклида қабул қилинади.

Молиявий саводхонликни амалдаги ўқув дастурига мослаштирган ҳолда ўқув фанлари негизида интеграция қилиш имкониятидан келиб чиқиб, танловда иштирок этиш бўйича ўқув фанлар чегараланмайди.

Танлов ишлари муаллифнинг аниқ исми, фамилияси, адреси, телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатган ҳолда konkurs.cbu@gmail.com ("WSD Энг яхши дарс танлови" хат мавзусига кўрсатилиши шарт) ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6) тақдим этилиши сўралади

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар

"Бутунжаҳон жамғариш куни" (World Savings Day 2021) доирасида ўқитувчилар ўртасида "Банк омонатларидан фойдаланиб жамғармаларни шакллантириш" мавзусидаги энг яхши дарс танлови қоидалари билан қуйидаги файлда танишиш мумкин. Танловда қатнашиш учун ариза шакли ушбу ҳаволада.

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58, (71) 212-73-56 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

Теги moliyaviy savodxonlik markaziy bank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй