Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк ахборот тизимлари учун серверлар ва ускуналар харид қилишга тендер эълон қилди

Марказий банк ахборот тизимлари учун серверлар ва ускуналар харид қилишга тендер эълон қилди

Марказий банк ахборот тизимлари учун серверлар ва ускуналар харид қилишга тендер эълон қилди

Сотиб олиниши кўзда тутилаётган ускуна ва лицензияларинг чегаравий нархи ҚҚСсиз ҳисоблаганда 7 000 000 (Етти миллион) АҚШ долларини ташкил қилади.

markaziy_bank_ismoil_aka.jpg
 
Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Ускуналар икки йўналишдаги (қисмдаги) аппарат ва дастурий таъминотларни сотиб олишни кўзда тутади:

  • HUMO тўлов тизимига хизмат кўрсатиш;
  • Марказий банкнинг тўлов ва банк тизимларига, шу жумладан Бош Ахборотлаштириш Маркази (русчада ГЦИ)га хизмат кўрсатиш.

Техник топшириқда барча ускуналар тайёр ҳолга келтириб, ўрнатиб берилиши ("под ключ" тарзида) кўрсатилган. Қайд этилишича, амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий мақсади икки бўлимли аппарат ва дастурий мажмуаларни тез, самарали ва муаммосиз ишлашини таъминлаш ҳисобланади. 

Тендерда ўзларининг тижорий таклифлари билан иштирок этмоқчи бўлган ташкилотлар ушбу соҳада етарли малакага эга бўлишлари кераклиги кўрсатилган. Тендер бўйича таклифлар 2022 йил 12 августгача қабул қилиниши айтилган.

Маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш сўралган: Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6.
тел: 71-212-61-04
факс: 71-252-39-01

Теги tender Markaziy bank