logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда

Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда

Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда

цб вакансия

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки холислик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда ходимларни ишга қабул қилиш ва тест синовларини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мақсадида бўш иш ўринлари учун Телеграм-бот — CBUuz_bot'ни ишга туширган. Бу ҳақда, Марказий банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, бот орқали шу кунгача 4000 дан ортиқ номзод очиқ танловда иштирок этган ва 33 нафари ишга қабул қилинган.

Мазкур бот ёрдамида номзодлар суҳбат жараёнигача бўлган барча босқичлар (резюмелар таҳлили, дастлабки саралаш савол-жавоблари, тест синовлари)дан онлайн тарзда ўтишмоқда. Бу эса қабул жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга ҳамда ишга киришда барча номзодларга тенг имкониятларни тақдим этишга хизмат қилаётганлиги таъкидланган.

Теги markaziy bank vakansiya
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй