Асосий/Сўнгги янгиликлар/Апрель ойида Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори сезиларли кўпайди

Апрель ойида Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори сезиларли кўпайди

Апрель ойида Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори сезиларли кўпайди

1 май ҳолатида Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар 33,1 трлн. сўмга тенг бўлди. Апрель ойида муомалага чиқарилган нақд миллий валюта қолдиғи 5,3 трлн.сўмга кўпайган. Бу пандемия давридаги ўсишдан (+2,5 трлн.сўм) икки баробарга кўпроқдир.

photo_2021-12-27_14-53-56-1024x682.jpgФото: Bankers.uz

1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомалдаги нақд пуллар 33,1 трлн. сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида маълум қилинди.

Апрель ойида муомалага чиқарилган нақд миллий валюта қолдиғи 5,3 трлн.сўмга кўпайган. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, бунгача нақд пулларнинг энг юқори ўсиши пандемия даврида — 2020 йил апрелида (+2,5 трлн.сўм) юз берган. Апрельдаги ўсиш пандемия давридагидан икки баробарга кўпроқ ҳисобланади.

Шунингдек, ўтган ойда нафақат нақд пул, балки пул агрегатларининг деярли барча компонентлари сезиларли даражада ўсгани қайд этилди. Кенг маънодаги пул массаси 12,5 трлн. сўмга ўсган ҳолда 145,2 трлн. сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси эса 12,9 трлн. сўмга кўпайиб, 101,3 трлн.сўмга тенг бўлган.

Пул массасининг ўсиши вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларнинг ўсишига ҳам туртки бўлган. Ушбу қолдиқ ой давомида 6,3 трлн.сўмга ўсган ва 21,8 трлн. сўмга етган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Марказий банк нақд пулга бўлган талабни тўлиқ қондириш учун барча имконият ва заҳиралар мавжуд экани ҳақида маълум қилган эди

Теги Naqd pul aprel