Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қувасой ва Учқўрғонда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди

Қувасой ва Учқўрғонда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди

Қувасой ва Учқўрғонда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди

talon-toroj

Фото: Kun.uz

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида “З.Н” деҳқон хўжалиги раҳбари Ғ.А. ва бошқалар ҳудуддаги тижорат банки филиалидан 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз иссиқхона қуриш учун 286,2 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Шунга ўхшаш ҳолат Наманган вилояти Учқўрғон туманида ҳам содир бўлган. Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.M.” МЧЖ раҳбари С.Ю. 4 нафар фуқаронинг номига расмийлаштирилган 119,9 млн. сўм кредит маблағини МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказишга эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

 

Теги Fargona Namangan talon-toroj