Асосий/Сўнгги янгиликлар/Сурхондарёда Агробанк кўмагида йирик гилам ишлаб чиқариш фабрикаси ишга тушди

Сурхондарёда Агробанк кўмагида йирик гилам ишлаб чиқариш фабрикаси ишга тушди

Сурхондарёда Агробанк кўмагида йирик гилам ишлаб чиқариш фабрикаси ишга тушди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида "TERMEZ NATIONAL CARPETS" МЧЖ ташаббусида янги — йилига 4,5 миллион кв.м. ўлчамдаги гиламлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган лойиҳа ишга туширилди.

agrobank_surxondaryo.jpg
 
Фото: Агробанк

Лойиҳанинг жами қиймати 19,5 миллион Евро бўлиб, шундан 15,5 миллион Евролик қисми Агробанк томонидан молиялаштирилган. Ўтган ҳафта айнан Агробанк томонидан вилоятга уюштирилган пресс-тур давомида мазкур йирик лойиҳани бевосита жойида кўриш имконияти яратилди.

agrobank_surxondaryo_10.jpg
Фото: Агробанк

Фабрикага Европанинг энг илғор ва замонавий гилам ишлаб чиқариш станоклари ўрнатилган. Шу сабабли, маҳсулот сифати юқори. Бу эса, ўз навбатида, корхонанинг гилам маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки қўшни давлатларда ҳам харидоргир бўлиши кутилмоқда.

agrobank_surxondaryo_2.jpg

 
Фото: Агробанк

Бугунги кунда тайёр маҳсулотнинг 45 фоизи қўшни давлатлар — Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Вилоятнинг географик жойлашуви масофа ва маҳсулот логистикасига ҳам қулайлик яратган.

agrobank_surxondaryo_3.jpg
 
Фото: Агробанк

Корхона бош технологи Камол Алимовнинг айтишича, бугунги кунда корхонада 250 дан ортиқ одам меҳнат қилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йиллик маҳсулот сотуви 34,1 млн. Евро, соф фойда миқдори эса 5,6 миллион Евродан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

agrobank_surxondaryo_4.jpg
 
Фото: Агробанк

Пресс-тур давомида лойиҳанинг ишга тушиш жараёнида Агробанкнинг ўрни катта эканлиги таъкидланди. Хусусан, банк ходимлари мазкур лойиҳа йўлга қўйилишининг барча босқичларида фаол иштирок этганлиги алоҳида қайд этилди.

agrobank_surxondaryo_5.jpg
 
Фото: Агробанк

Журналист ва блогерларга лойиҳанинг бошқа эътиборга молик жиҳсатлари, ишлаб чиқариш жараёни, хусусан хом-ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичлар батафсил тушунтирилди.

Теги Agrobank press-tur Surxondaryo