Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистон банклари таклиф қилаётган автокредитлар: 2022 йил февраль ойи

Ўзбекистон банклари таклиф қилаётган автокредитлар: 2022 йил февраль ойи

Ўзбекистон банклари таклиф қилаётган автокредитлар: 2022 йил февраль ойи

Carloan-02-2022

Банклар томонидан таклиф қилинаётган автокредитлар шартлари
Фотожадвал: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz

Бугунги кунда автокредит бозорида республикадаги 33 та тижорат банкидан 20 таси ўзининг таклифлари билан иштирок этмоқда. Банклар ўзининг ресурси, имкониятидан келиб чиқиб турли хил фоиз ставкаларида ва муддатларда бирламчи ҳамда иккиламчи бозорларлардан автомобиль сотиб олиш учун кредит таклиф қилмоқда.

Bankers.uz 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра автокредит бозорини таҳлил қилди ва қуйида банклар томонидан таклиф қилинаётган автокредитлар шартлари банклар кесимида келтирилади.

Агробанк

Агробанк томонидан автокредитларда автомашинанинг 25 фоиз миқдорида бошланғич тўлов амалга ошириш талаб қилинади. Кредитлар 1 йилдан 4 йилгача бўлган муддатда ажратилади. Кредит муддати ортиб бориши билан унинг йиллик фоиз ставкаси ҳам кўпайиб боради. Масалан, мижоз 1 йил муддатга автокредит олмоқчи бўлса, йиллик 23 фоиздан, 4 йил муддатга оладиган бўлса, йиллик 26 фоиздан кредит фоизи тўлаши керак. Банк томонидан автокредит учун имтиёзли давр кўзда тутилмаган. Кредит бирламчи бозордан олинадиган автомашиналарга берилади. Кредит тўлови аннуитет усулда ҳисобланади.

Алоқабанк

Алоқабанк маҳаллий ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача бўлган миқдорда (270 млн. сўм) 5 йилгача бўлган муддатда берилади. Кредитлар учун фоиз ставкаси 22 фоиздан бошланади. Мижоз, шунингдек, 3 ойгача имтиёзли давр ҳам олиши мумкин.

Асакабанк

Асакабанк томонидан "Автокредит 2.1" номли кредит тури таклиф қилинмоқда. Автокредит Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган (Chevrolet, KIA, Volkswagen, Skoda, Lada, Renault) енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун ажратилади. 

Автокредитнинг асосий шартлари

Бошланғич тўлов Аннуитет график Дифференциал график
3 йил (36 ой)
30% 23% 25%
40% 22% 24%
50% 21% 23%
4 йил (48 ой)
30% 24% 26%
40% 23% 25%
50% 22% 24%
5 йил (60 ой)
30% 25% 27%
40% 24% 26%
50% 23% 25%

Asia Alliance Bank

Asia Alliance Bank Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва ички бозорда расмий дилерлар тармоғи (GM, KIA) орқали реализация қилинадиган автомобиллар харид қилиш учун берилади. Мижоз автомашинанинг камида 25 фоиз қисмини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаши керак. Кредит фоиз ставкаси кредит муддатидан келиб чиқиб белгиланади:

  • 12 ойгача — 23%;
  • 48 ойгача — 25%.

Давр-банк

Давр-банк 4 йил муддатгача автокредит таклиф қилмоқда. Автокредитнинг 125% миқдорида гаров таъминоти қўйилса, молия муассасаси бошланғич тўловсиз автокредит беришга тайёр. Бирламчи ва иккиламчи бозор учун бериладиган автокредитлар йиллик 26-29,99 фоиз ставкалари оралиғида берилади. Кредитнинг максимал миқдори кўрсатилмаган. 

Ziraat Bank Uzbekistan

Ziraat Bank 3 йил муддатга 405 млн. сўмгача (1500 БҲМ) миқдорида бирламчи бозордан автокредит таклиф қилмоқда. Бошланғич тўлов 30 фоизни ташкил қилади. кредит фоиз ставкаси кредит муддатидан келиб чиқиб белгиланади:

  • 1-12 ой — 22%;
  • 13-24 ой — 23%;
  • 25-36 ой — 24%.

ИнФинбанк

ИнФинбанк бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокреди таклиф қилмоқда. Бирламчи бозор учун 3,5 йил (42 ой) муддатга, иккиламчи бозор учун эса 3 йил (36 ой) гача бўлган муддатда кредит тақдим этилади. Бирламчи бозор учун автокредит йиллик 24,99 фоиз, иккиламчи бозор учун эса йиллик 22,99 фоиздан ажратилади. Иккала турдаги автокредит тўлови ҳам камайиб бориш тартибида (дифференциал) ҳисобланади. 

Ипак Йўли банки

Ипак Йўли банки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet, Lada, Renault, Isuzu, Skoda, Volkswagen автомобиллари учун бирламчи бозорда 450 млн. сўмгача бўлган миқдорда автокредит таклиф қилмоқда. Бошланғич тўлов миқдори 25 фоиздан бошланади. Йиллик фоиз ставкаси эса бошланғич тўлов миқдорига қараб 21,9-26,9 фоиз оралиқда бўлади. Автокредит аннуитет усулда ҳисобланади. 

Шунингдек, Isuzu D-MAX автомашинасининг D-Max Sahar, D-Max Oksus ва D-Max Irbis моделлари учун йиллик 18 фоиздан кредит таклиф қилмоқда. Ушбу автокредит учун бошланғич тўлов автомашинанинг 30 фоиз миқдорида бўлади. 

Капиталбанк

Рўйхатдаги банклар орасида Капиталбанк фақатгина иккиламчи бозорга автокредит бераётган ягона банк саналади. Ушбу автокредитни олиш учун мижоз автомашинанинг камида 20% миқдорида тўловни амалга ошириши керак. Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 23 фоизни ташкил қилади. Максимал 337,5 млн. сўмгача 3 йил муддатга кредит ажратилиши мумкин. Автокредит тўлови аннуитет усулда ҳисобланади. 

Микрокредитбанк

Микрокредитбанк 3 йилгача бўлган муддатда йиллик 27 фоиздан автокредит таклиф қилмоқда. Бунда мижоз томонидан автомашинанинг камида 30 фоиз қисми тўланиши керак бўлади. Шунингдек, Микрокредитбанк тизимида очилган иш ҳақи пластик карталари эгалари бўлган бюджет ташкилоти ходимлари учун 48 ойгача бўлган муддатда 20 фоиздан ҳам автокредит таклифи ҳам бор. 

Ориент Финанс банк

Ориент Финанс банк томонидан бирламчи бозор учун таклиф қилинаётган автокредит энг жозибали кредитлардан бири. Автокредит 450 млн. сўмгача 48 ойгача бўлган муддатда тақдим қилинади. Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 23 фоиз (бошланғич тўлов 25% бўлганда) ва 21 фоиз (бошланғич тўлов 45% бўлганда) дан ҳисобланади.

Пойтахт банк

Пойтахт банк автомашинанинг 30 фоизи миқдорида бошланғич тўлов ёки гаров таъминоти сифатида кўп қаватли уйдаги хонадон қўйилганда бошланғич тўловсиз йиллик 22 фоиз ставка билан бирламчи бозор учун автокредит таклиф қилмоқда. Автокредит 4 йилгача бўлган муддатга берилади.

Савдогарбанк

Автокредитнинг асосий шартлари

Бошланғич тўлов миқдори Кредит муддати Имтиёзли давр Йиллик фоиз ставкаси Максимал миқдори Кредит қайтариш усули Автокредит бозори
1 Автомашинанинг 30% миқдорида 3 йилгача 3 ойгача 26% кўрсатилмаган аннуитет бирламчи бозор
2 Автомашинанинг 40% миқдорида 3 йилгача 3 ойгача 25% кўрсатилмаган аннуитет бирламчи бозор
3 Автомашинанинг 50% миқдорида 3 йилгача 3 ойгача 24% кўрсатилмаган аннуитет бирламчи бозор

Содерот банк Тошкент

Асосий кредит шартлари

Кредит номи Бошланғич тўлов миқдори Кредит муддати Имтиёзли давр  Йиллик фоиз ставкаси Максимал миқдори Кредит қайтариш усули Автокредит бозори
1 AVTO 3 30% 3 йил йўқ 23% 540 млн. сўм (2000 БҲМ) дифференциал бирламчи бозор
2 AVTO 4 25% 4 йил йўқ 25% 540 млн. сўм (2000 БҲМ) дифференциал бирламчи бозор

3

AVTO олдиндан тўловсиз 0% 4 йил йўқ 26% 540 млн. сўм (2000 БҲМ) дифференциал бирламчи бозор

Tenge Bank

Автокредитнинг асосий шартлари

Бошланғич тўлов Кредит муддати Имтиёзли давр Йиллик фоиз стакаси Максимал миқдори Кредит қайтариш усули Автокредит бозори
1 20% 4 йил (48 ой) гача кўзда тутилмаган 24% 400 млн. сўмгача аннуитет - дифференциал бирламчи бозор
2 30% 23%
3 50% 22,5%
4 30% 3 йил (36 ой) гача 25,9% 300 млн. сўмгача аннуитет - дифференциал иккиламчи бозор
5 50% 24,9%

Трастбанк

Трастбанк GM Uzbekistan ва KIA автомашиналари учун йиллик 22-25 фоиз тўлов ставкасида кредит таклиф қилмоқда. Кредитнинг фоиз ставкаси бошланғич тўлов миқдори ортиши билан камайиб боради. Энг камида автомашинанинг 30 фоизи миқдоридаги бошланғич тўлов мижоз томонидан тўланиши керак. 

Шунингдек, Трастбанк томонидан 1 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга бўлган Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда банк тизими ходимлари учун 30 фоиз бошланғич тўлов билан 4 йилгача бўлган муддатда йиллик 22 фоиздан кредит тақдим этилади. 

Туронбанк

Автокредитнинг асосий шартлари

Бошланғич тўлов миқдори Кредит муддати Имтиёзли давр Йиллик фоиз ставкаси Максимал миқдори Кредит қайтариш усули Автокредит бозори
1 Автомашинанинг 20% миқдорида 4 йилгача йўқ 22,9% 270 млн. сўм (1000 БҲМ) аннуитет иккиламчи бозор
2 Автомашинанинг 30% миқдорида 3 йилгача 3 ойгача 26% кўрсатилмаган дифференциал бирламчи бозор
3 Автомашинанинг 40% миқдорида 3 йилгача 3 ойгача 25% кўрсатилмаган дифференциал бирламчи бозор
4 Автомашинанинг 50% миқдорида 3 йилгача 3 ойгача 24% кўрсатилмаган дифференциал бирламчи бозор

Ўзмиллийбанк

Автокредитнинг асосий шартлари

Бошланғич тўлов миқдори Кредит муддати Имтиёзли давр Йиллик фоиз ставкаси Максимал миқдори Кредит қайтариш усули Автокредит бозори
1 Автомашинанинг 25% миқдорида 5 йилгача 6 ойгача 24% 500 млн. сўмгача аннуитет бирламчи бозор
2 Автомашинанинг 35% миқдорида 5 йилгача 6 ойгача 23% 500 млн. сўмгача аннуитет бирламчи бозор
3 Автомашинанинг 40% миқдорида 5 йилгача 6 ойгача 22% 500 млн. сўмгача аннуитет бирламчи бозор

Шунингдек, банк томонидан ойлик иш ҳақи доирасида ажратиладиган автокредитлар юқоридаги шартлар ўзгармаган ҳолда йиллик фоиз ставкаси 2 фоизга камроқ бўлади. Масалан, ойлик иш ҳақи Ўзмиллийбанк орқали тўланадиган бўлса, автомашинанинг 25 % миқдорида бошланғич тўлов тўланса, автокредитнинг йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз бўлади. 

Ўзсаноатқурилишбанк

Автокредитнинг асосий шартлари

Кредит муддати 12 ой 24 ой 36 ой 48 ой
Имтиёзли давр 6 ойгача
Бошланғич тўлов миқдори 50% 25% 30% 40%
Йиллик фоиз ставкаси 20% 22% 23% 24%

Автокредитнинг максимал миқдори 500 млн. сўмни ташкил қилади. Кредитни қайтариш мижоз ва банк ўртасидаги келишувга мувофиқ дифференциал ёки аннуитет усулда ҳисобланади. 

Hamkorbank

Автокредитнинг асосий шартлари

Бошланғич тўлов миқдори Кредит муддати Имтиёзли давр Йиллик фоиз ставкаси Максимал миқдори Кредит қайтариш усули Автокредит бозори
1 Автомашинанинг 30% миқдорида  3 йилгача йўқ 24% 300-350 млн. сўм аннуитет - дифференциал бирламчи ва иккиламчи бозор
2 Автомашинанинг 40% миқдорида  3 йилгача йўқ 22,9% 300-350 млн. сўм аннуитет - дифференциал бирламчи ва иккиламчи бозор
3 Автомашинанинг 30% миқдорида  4 йилгача йўқ 25% 300-350 млн. сўм аннуитет - дифференциал бирламчи ва иккиламчи бозор
4 Автомашинанинг 40% миқдорида  4 йилгача йўқ 24% 300-350 млн. сўм аннуитет - дифференциал бирламчи ва иккиламчи бозор
5 Автомашинанинг 50% миқдорида  4 йилгача йўқ 22,9 300-350 млн. сўм аннуитет - дифференциал бирламчи ва иккиламчи бозор

Hamkorbank иккиламчи бозор учун ҳам, бирламчи бозор учун ҳам қарийб бир хил шартларда автокредит ажратмоқда. Фақат бирламчи бозор учун автокредитнинг максимал миқдори 350 млн. сўмни, иккиламчи бозор учун эса 300 млн. сўмни ташкил қилади. Шунингдек, иккилмачи бозор учун қўйилган яна бир талаб кредитга олинадиган автомашина ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган бўлиши керак

Шу билан бирга, Халқ банки, Қишлоқ қурилиш банк, Ўзагроэкспортбанк, Универсалбанк, Туркистонбанк ҳамда Равнақ-банкларда турли сабабларга кўра автокредитлар вақтинча тўхтатилган деб кўрсатилган. 

Яна 7 та тижорат банки — Ипотека-банк, КДБ Банк Ўзбекистон, Мадад Инвест банк, Hi-Tech bank, TBC Bank, ANORBANK ҳамда Bank Apelsin'да ҳозирчалик автокредит маҳсулоти мавжуд эмас (ёки сайтда маълумот берилмаган).

Bankers.uz ушбу маълумотларни банкларнинг корпоратив сайтларидан олган бўлиб, аниқроқ маълумот учун банк алоқа марказларига қўнғироқ қилишни тавсия қилади.

Теги avtokredit sharh