12 февраль куни Bankers.uz Телеграм каналида иқтисодчи, АҚШдаги Висконсин университети бизнес мактаби докторанти Беҳзод Ҳошимов билан "Иқтисодиёт ва банклар" мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Bankers.uz томонидан "имтиёзли кредитлар бериш қанчалик тўғрилиги ва дунё тажрибасида шундай амалиётлар бор-йўқлиги ҳамда бунинг оқибатлари" тўғрисида сўралди.
"Бу масаланинг нюанслари жуда кўп. Агар битта сўз билан ифодалашим керак бўлса, имтиёзли кредитлар ёмон дер эдим", - деди Б.Ҳошимов.
Ёмонлигининг сабаби имтиёзли кредитлар оқибатида тижорий кредитларнинг нархи ошади. "Бу биринчи даражали энг ёмон нарса". Имтиёзларни банк орқали тақсимланаётганда унинг маъмурий харажатлари [ҳукумат томонидан] ҳисобга олинмайди ва бу харажатларни банклар амалга оширади. Бу эса, ўз навбатида, банкнинг тижорий кредитларининг нархининг ошишига олиб келади.
Унинг айтишича, ушбу амалиёт дунё тажрибасида юз марталаб амалга оширилган. Лекин аксар ҳолларда муваффақиятли якунланманган. Осиё ва Африканинг кўплаб давлатларида давлатнинг молия органлари тадбиркорларга пулни банк тизими орқали эмас, грантлар тизими орқали беради.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов "ҳозирги Ўзбекистон шароитида умумий ёки соҳаларга йўналитирилган имтиёзли кредитлар беришнинг" 3 та салбий оқибатлари мавжудлигини таъкидлади:
Шу билан бирга иқтисодичи ҳозирги Ўзбекистон шароитида имтиёзли кредитларни камайтириш ёки уни бутунлай тўхтатиш биринчи даражали яхши иш бўлишини таъкидлаб, истисноларни ҳам инобатга олиш кераклигини қўшимча қилди.
Беҳзод Ҳошимов билан бўлиб ўтган суҳбатнинг аудиоёзувини ушбу ҳавола орқали тинглашингиз мумкин!