Ўзбекистон Марказий банки ва IT-Park кўмагида 25–26 май кунлари Тошкентда “Банк ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик” мавзусида Халқаро ПЛАС-Форум ўтказилади.
Тадбирнинг стратегик мақсади – банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликка қўшимча туртки бериш, Ўзбекистон иқтисодиётига янги, жумладан, халқаро истиқболли лойиҳаларни жорий этишдан иборат. Форум онлайн ва офлайн чакана савдони ривожлантиришга, уни янада трансформация қилишга ёрдам беради
Тадбирда банк ва ритейл соҳаларида бизнесни ривожлантириш ва трансформация қилиш бўйича амалиётчи эксперт Майкл Ракман, Visa вице-президенти ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбойжондаги ҳудудий менежери Кристина Дорош, Миллий банклараро процессинг маркази - HUMO тўлов тизими директори Шуҳратбек Қурбонов каби кўплаб мутахассислар ўз тажрибаси ва фикрлари билан ўртоқлашади.
Шунингдек, ПЛАС-Форумнинг расмий қисмида қуйидаги банк соҳаси вакиллари ҳам иштирок этади:
Шу билан бирга, Тошкентда ПЛАС-Форум доирасида 25 май куни UZCARD ва Иннотех компаниялари Start up Birdge ва Demo Day акселерация дастурларининг якуний натижалари эълон қилинади. Тадбирда 6 та финал иштирокчиси бўлган компания иштирок этиб, ўз питч ва лойиҳаларини тақдим этади.
Ушбу тадбирга ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.