Асосий/Сўнгги янгиликлар/Бухоро вилоятидаги "ташаббускор" банклардан Хўжайли туманига жами 1,5 млрд. сўм ҳомийлик қилиш "сўралмоқда"

Бухоро вилоятидаги "ташаббускор" банклардан Хўжайли туманига жами 1,5 млрд. сўм ҳомийлик қилиш "сўралмоқда"

Бухоро вилоятидаги "ташаббускор" банклардан Хўжайли туманига жами 1,5 млрд. сўм ҳомийлик қилиш "сўралмоқда"

2022 йилнинг 10 май куни Бухоро вилояти ҳокимлигида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишга вилоят ҳокими Ботир Зарипов раҳбарик қилган.

image_2022-06-08_16-19-18

Йиғилиш баённомасида (таҳририятда нусхаси мавжуд) кўрсатилишича, унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков томонидан тасдиқланган "Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан 2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Йўл харитаси" доирасида бажариладиган ишлар муҳокама қилинган. 

Баённомага кўра, Бухоро вилоятидаги "ташаббускор" тижорат банклари (вилоятда филиали мавжуд бўлган барча банклар) Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жами 1,5 млрд сўм миқдорида ҳомийлик маблағларини ўтказиши белгиланган. 

Жумладан, Ўзмиллийбанк , Агробанк, ЎзСҚБ, Халқ банки — 150 млн. сўмдан, Алоқабанк, Асакабанк, Ипотека-банк, Қишлоқ қурилиш банк, Микрокредитбанк, Туронбанк — 100 млн.сўмдан, Азия Альянс банк, ИнФинбанк, Ипак йўли банк, Капиталбанк, Савдогарбанк, Трастбанк, Ҳамкорбанк — 50 млн сўмдан ҳомийлик қилиши кўрсатилган.photo_2022-06-08_15-35-32

Мазкур ҳомийлик маблағлари "Бухорои шариф" хайрия жамоат фондига ўтказиб берилиши белгиланган. 

Бу - Ўзбекистон тижорат банкларини "ташаббускор" мақоми билан ҳомийликка жалб қилиш бўйича дастлабки ҳолат эмас. Аввалроқ, вилоятлардаги турли банк вакиллари бир неча марта ҳоким томонидан турли мақсадларда ҳомийлик ўтказишга ундалаётгани ҳақида хабар беришган.

Вазиятдан келиб чиқиб, Bankers.uz таҳририяти тижорат банкларини (ҳамда филиаллари ва унинг раҳбар ходимларини) ҳомийликка мажбурлаш ҳолатлари ҳақида таҳририятга хабар беришлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Н.Холмуродов Ипотека банк вилоят филиали раҳбарига кредит ажратиш масаласида босим ўтказганди.

Теги banklar Buxoro