logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Халқаро Молия Корпорацияси Ўзбекистон банк тизими ва банкларни хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида материал чоп этди

Халқаро Молия Корпорацияси Ўзбекистон банк тизими ва банкларни хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида материал чоп этди

Халқаро Молия Корпорацияси Ўзбекистон банк тизими ва банкларни хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида материал чоп этди

Халқаро Молия Корпорацияси томонидан "Банк соҳасидаги ислоҳотлар Ўзбекистон иқтисодиётини ўзгартирмоқда. Ҳукуматнинг банкларни хусусийлаштириш сиёсати мамлакат тадбиркорлари учун кредитлаш оқимини кучайтиради" мавзусида материаллар тайёрланди. Унда мамлакатдаги кичик тадбиркорлик ва йирик бизнес вакиллари, иқтисодчи экспертлар ва мутахассислар, шу жумладан, Bankers.uz бош муҳаррири И.Туропов ҳам иштирок этди. 

Халқаро Молия корпорацияси нашр қилган материалда жумладан қуйидаги сўзлар бор:

"Соғлом банк тизими ва соғлом иқтисодиёт ўртасида узвий боғлиқлик бор. Соғлом банк тизимисиз соғлом иқтисодиётга эришиб бўлмайди," - деб таъкидлаган собиқ банк ходими, Bankers.uz интернет-нашри бош муҳаррири Исмоил Туропов.

Ипотека банк иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожланиш бошқармаси собиқ бошлиғининг фикрича, "Ўзбекистоннинг қайта жонланган банк тизими, янги бизнес турлари, янги хизматлар ва инновациялар учун йўл очиб берувчи асосий дастак ҳисобланади, шу орқали эса, банклар мамлакатни рақобатбордош қилишга кўмаклашади."

вавава

Скриншот: ifc.org

 

Теги ifc ituropov xalqaro moliya korporatsiyasi
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй