logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тошкентда МДҲга аъзо давлатларнинг II халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтади

Тошкентда МДҲга аъзо давлатларнинг II халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтади

Тошкентда МДҲга аъзо давлатларнинг II халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг II халқаро молия-банк форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Айнан мазкур масала ҳозирда Ўзбекистонда бўлиб турган МДҲ Молия-банк Кенгаши делегациясининг турли вазирлик ва идораларга ташрифлари давомида муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, Вадим Кумин бошчилигидаги МДҲ Молия-банк Кенгаши делегацияси жорий йил 3 ноябр куни Ўзбекистон банклари ассоцияциясида бўлиб ўтган учрашувда ушбу масала бўйича музокаралар ўтказганлиги ҳақида хабар қилинган.

УБА ва МДХ МБК учрашуви

Фото: ЎБА матбуот хизмати

Шунингдек, 4 ноябрь куни В.Кумин бошчилигидаги делегация Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва бошқа раҳбарлар билан ҳам учрашув ўтказган

Кучкоров ва МДХ МБК учрашуви

Фото: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати

Вазирликда бўлиб ўтган учрашувда Вадим Кумин Ўзбекистоннинг халқаро тадбирларни ўтказишдаги улкан тажрибасини, хусусан, Тошкент шаҳрида II халқаро Молия-банк форумини ташкил этишнинг юқори даражасини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг I Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтганди. Форумда банк-молия тузилмалари раҳбарлари ҳамда турли молия, суғурта, лизинг, инвестиция компаниялари ва рейтинг агентликлари вакиллари даражасида 425 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашганди.

Теги banklar assotsiyatsiyasi xalqaro bank-moliya forumi
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй