Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк томонидан банк хизматларини солиштириш имконини берувчи портал ишга туширилди

Марказий банк томонидан банк хизматларини солиштириш имконини берувчи портал ишга туширилди

Марказий банк томонидан банк хизматларини солиштириш имконини берувчи портал ишга туширилди

bankxizmatlari

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Марказий банк тижорат банкларнинг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматларини ўз ичига олган ахборот порталини ишга туширди.

"Тижорат банкларининг хизматларидан фойдаланишда жисмоний шахслар ўзларига мақбул ва фойдали молиявий хизматни танлаш бўйича оқилона қарор қабул қилишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида www.bankxizmatlari.uz ахборот портали ишга туширилди", - дейилади регулятор хабарида.

bankxizmatlari (1)

Фото: Марказий банк

Портал фойдаланувчиларга тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган молиявий хизматлар (кредитлар, омонатлар, валюталарни айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари ва бошқа хизматлар)ни излаш, улар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек, молиявий хизматларни ўзаро таққослаш ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради.

bankxizmatlari (2)

Фото: Марказий банк

Bankxizmatlari.uz ахборот портали нотижорат ва ижтимоий лойиҳа бўлиб, у қуйидаги масалаларни ҳал қилишга хизмат қилади:

  • тижорат банклари молиявий хизматларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
  • кунлик энг яхши таклифлар билан танишиш; 
  • танланган шартларга мос, қулай молиявий хизматлар тўпламига эга бўлиш;
  • истеъмолчининг вақтини тежаш;
  • молиявий хизматлар оммабоплигини ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш.

bankxizmatlari (3)

Фото: Марказий банк

Марказий банк ушбу ахборот портали тест режимида ишга туширилаётган бўлиб, келгусида фойдаланувчилардан келиб тушадиган таклифлар ва эътирозлар асосида янада такомиллаштирилиб борилишини қўшимча қилган.

 

Теги Markaziy bank