Асосий/Сўнгги янгиликлар/Bank Apelsin'нинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди - беш аъзодан тўрттаси Россия фуқароси

Bank Apelsin'нинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди - беш аъзодан тўрттаси Россия фуқароси

Bank Apelsin'нинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди - беш аъзодан тўрттаси Россия фуқароси

14 апрель куни Капиталбанк "Bank Apelsin" АЖнинг ягона акциядори сифатида банкнинг Кузатув кенгаши таркибини янгилади. Бу ҳақда Bank Apelsin Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирган

Bank Apelsin aksiyadorlar qarori

Bank Apelsin'нинг ягона акциядори қароридан кўчирма

Кузатув кенгаши қуйидаги аъзолардан иборат янги таркибда сайланган: 

  • Худайберганов Анурбек Самандарович - "Капиталбанк" АТБ Корпоратив консультанти;
  • Еникеева Екатерина Александрова -  иш жойи кўрсатилмаган;
  • Маевский Кирилл Леонидович -Кредит Европа банки Вице-президенти, Бошқарув аъзоси; 
  • Гужиков Павел Алексеевич - "ДБ" МЧЖ Бош директори ўринбосари;
  • Костылев Александр Вячеславович - "ДБ" МЧЖ Тижорий директори. 

Янги таркибдаги Кузатув кенгаши Раиси Анурбек Худайберганов бўлиб, Кузатув кенгаши аъзолари Россия фуқаролари ҳисобланади.

Йиғилиш баённомасига ягона акциядор номидан "Капиталбанк" АТБ Бошқарув раиси Алишер Мирзаев имзолаган. 

 

Теги Bank Apelsin Kuzatuv kengashi Kapitalbank