Асосий/Сўнгги янгиликлар/Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини ишга туширади

Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини ишга туширади

Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини ишга туширади

29 июль куни Марказий банк янги электрон пуллар тизимларини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда регулятор ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали маълум қилди.

bank_apelsin_2.jpg
 
Фото: Bankers.uz

"Apelsin" элетрон пуллар тизими "Bank Apelsin" АЖ томонидан ишлаб чиқилади ва эмиссия қилинади.

Шунингдек, Марказий банк "Pay Way" электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил қилиш ва электрон пуллар эмиссия қилишга рухсат берди. Ушбу электрон пуллар тизими оператори ҳозирда тўлов ташкилоти рухсатномасига эга бўлган "Pay Way" МЧЖ ҳисобланади.

"Pay Way" электрон пуллари эмитенти сифатида ҳам Bank Apelsin кўрсатилган. Шу билан банкнинг эмиссия қиладиган электрон пуллари 3 тага етди — A-pay, Pay Way ва Apelsin.

29 июль санасида Ўзбекистонда электрон пуллар тизимлари (ЭПТ) сони 12 тани ташкил қилмоқда. Ушбу электрон пуллар Туркистонбанк (Oson ЭПТ), Универсалбанк (E-card, QIWI Uzbekistan ЭПТ), Агробанк (Click ЭПТ), Капиталбанк (Wooppay, Interpay, QIWI Uzbekistan ЭПТ), Алоқабанк (alif.mobi, 1HLSW, GlobalPay ЭПТ), Bank Apelsin (A-pay, Pay Way, Apelsin ЭПТ) лар томонидан эмиссия қилинади.

elektron_pullar_reyestri.jpg
 
Манба: Марказий банк

*QIWI Uzbekistan электрон пуллар тизими оператори "Payment Aggregation Systems" МЧЖ электрон пуллари эмитенти сифатида иккита банк — Универсалбанк ва Капиталбанкни танлаган.

Теги elektron pul Bank Apelsin