logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди

Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди

Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди

Бугун АОКАда "Ўзбекистонда олиб борилаётган молиявий-иқтисодий сиёсат" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида бир қанча вазирлик ва идоралар раҳбарияти вакиллари, шу жумладан, Марказий банк раиси ўринбосари мавзу юзасидан сўзга чиқдилар ва долзарб саволларга жавоб бердилар


Хусусан, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев 2023 йилга қадар нима учун инфляция даражаси мақсадли кўрсаткичини айнан 5% қилиб белгиланганлиги борасида сўз юритди. 

photo_2021-09-13_11-12-02

Скриншот: UzReportTV

"Ҳар қандай иқтисодий ўсишнинг бардавом бўлиши, одамлар ҳаётида акс этиши биринчи ўринда макроиқтисодий барқарорлик, яъни инфляцияга тақалади. Инфляцияни барқарор иқтисодий ўсишдан ажратиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотни 2026 йилгача 2800 долларга, 2030 йилгача 4000 долларга ошириш жараёнида 5 фоизли паст инфляция даражасини таъминлаш вазифаси қўйилган.

Нега 5 фоиз, 10 фоиз эмас, деган саволлар бўляпти, айрим иқтисодчилар ҳозир асосий эътиборни инфляцияга эмас, иқтисодий ўсишга қаратиш керак, дея муҳокама қилишмоқда. Агар ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса, бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Аҳоли турмуш даражаси ўзгармасдан, ўз даражасида қолаверади.

Шу боис ҳам шундай инклюзив иқтисодий ўсишга эришишимиз керакки, биринчи навбатда меҳнат унумдорлиги ошсин. Чунки ҳозир келтирилаётган ҳамма рақамларнинг ортида меҳнат унумдорлиги масаласи турибди.", - деб таъкидлаган Б.Ҳамраев.

Теги inflatsiya bhamraev
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй