logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Чет элдаги Ўзбекистоннинг ягона шўъба банки - «Азия-Инвест» банк ташкил топганига 25 йил тўлди

Чет элдаги Ўзбекистоннинг ягона шўъба банки - «Азия-Инвест» банк ташкил топганига 25 йил тўлди

Чет элдаги Ўзбекистоннинг ягона шўъба банки - «Азия-Инвест» банк ташкил топганига 25 йил тўлди

Бугун Ўзбекистоннинг мамлакат ташқарисидаги ягона банки «Азия-Инвест Банк» ташкил топганига 25 йил тўлди. 1996 йил 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган банк, мамлакатимизнинг хориждаги ягона молия институти бўлиб қолмоқда.

Банкерс.уз

Банк Ўзбекистоннинг энг йирик банки Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг хориждаги шўба банки бўлиб, Россия Федерациясида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилади. Унинг асосий вазифаси ва миссияси Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги экспорт-импорт операцияларига хизмат кўрсатиб, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини таъминлаш ва оширишдан иборат.

Бугунги кунда «Азия-Инвест Банк» Россия маҳаллий бозорида барқарор позицияни эгаллаган ва фаолият кўрсатаётган бозорида "Топ-200" банклар қаторида туради. Банк бозорда активлари бўйича 190, капитали бўйича 160, соф фойда ҳажми бўйича 150-ўринни эгаллаган.

«Азия-Инвест Банк» икки мамлакат банк тизимлари ўртасида боғловчи «кўприк» вазифасини бажаради. Банк ўзбек банклари билан кенг вакиллик тармоғига эга — 25 дан ортиқ маҳаллий банк билан вакиллик муносабатларини олиб боради. Шунингдек, 40 дан ортиқ ҳамкор-банклар— The Bank of New York Mellon (АҚШ), Raiffeisenbank (Австрия), рус банкларидан СберБанк, Альфа-Банк, Газпромбанк, Россельхозбанк, Росбанк, МТС Банклар билан тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисобларга эга.

«Азия-Инвест Банк» узоқ йиллар давомида Россия бозорида ўзбек банклари учун конвертацион, банкнота операциялари, банклараро кредитлаш ва савдони молиялаштириш ишларини амалга оширувчи асосий ҳисоб-китоб (клиринг) шериги бўлиб келмоқда. Бугунги кунда молиялаштиришнинг умумий миқдори $32 млн.ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, «Азия-Инвест Банк» "Asia Express" ўз пул ўтказмалари тизимини ва шерик лойиҳаларини ишлаб чиқиш орқали чакана банк хизматлари турини кенгайтирмоқда. Ҳозирги вақтда 15 дан ортиқ ўзбек банклари Asia Express тизимининг ҳамкор банклари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказмаларни юбориш ва қабул қилиш пунктлари сони 1200 дан, Россия Федерацияси ҳудудидагилари эса «Росселхозбанк» АЖ ва «Солидарность» АЖ каби шерик банклар туфайли 1300 дан ошди.

«Азия-Инвест Банк» шериклик дастурларини ишлаб чиқишда ва технологик маҳсулотларни жорий этишда тўлов тизимлари, трансфер агрегаторлари, кўп тармоқли банклар билан ҳамкорлик қилади ва рубль-сўм жуфтлигини тўғридан-тўғри конвертациясини таъминлайди.

2020-2022 йиллар учун қабул қилинган стратегияга мувофиқ, банк моддий-техник базани янгилайди, янги автоматлаштирилган банк тизими (АБС)ни жорий қилади, мижоз-банк тизимини такомиллаштиради ва электрон ҳужжат айланишини жорий қилади. Бу тадбирлар бизнес -жараёнларни оптималлаштириш, мижозлари ва ҳамкорларига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган.

Теги azia invest bank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй