Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қайси банклар юридик шахсларга электромобиллар учун автокредит ажратмоқда

Қайси банклар юридик шахсларга электромобиллар учун автокредит ажратмоқда

Қайси банклар юридик шахсларга электромобиллар учун автокредит ажратмоқда

Сўнгги пайтларда дунёда "яшил иқтисодиёт"нинг бир қисми бўлган электр автомобилларни харид қилиш ва улардан фойдаланиш кенг урф бўлмоқда. Электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компаниясининг бозор капитализацияси бўйича жаҳондаги 10 та энг йирик корпорациялардан бири сифатида эътироф этилиши ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.

Elektrokar
 
Иллюстратив фото

Ўзбекистонда ҳам бу тренд оммалашиб, электромобилларнинг харидорлари кўпайиб бормоқда. Мамлакатга олиб келинадиган электр двигателли автомашиналар бир қатор бож ва солиқлардан озод қилингани ҳам ушбу машиналарнинг жозибадорлигини оширмоқда. Айрим Хитой ширкатлари эса Ўзбекистон ҳудудида электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистондаги айрим банклар айнан электромобиллар харид қилиш истагида бўлган юридик шахслар учун махсус таклифлар ишлаб чиқишган. Bankers.uz'нинг ушбу материалида электромобиллар учун автокредит таклиф қилаётган банклар ҳамда уларнинг шартлари тўғрисида ҳикоя қиламиз.

Ҳозирда Ўзсаноатқурилишбанк, Халқ банки ҳамда Давр банклар электромобиллар учун автокредит таклиф қилишини маълум қилишган. Кредит юридик шахс мақомига эга бўлган (Халқ банкида ЯТТга ҳам) мижозларга, бирламчи бозордан электромобил харид қилиш учун ажратилади.

Ўзсаноатқурилишбанк. Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистонда яшил молиялаштириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Банк жорий йилда иккинчи маротаба ЕТТБнинг “Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа” совринини қўлга киритди. Жорий йилнинг 1 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинган ва ҳозирда пойтахт кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган 20 дона электробуслар Ўзсаноатқурилишбанк молиявий кўмагида харид қилинган. Электробусларнинг бир донаси учун 300 минг доллар сарфланган. 2023−2025 йилларда яна 653 та автобус ва электробуслар сотиб олиш режалаштирилган.

51_elektrobus.jpg
 
Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган 51-сонли йўналишдаги электробус. Транспорт воситаси Ўзсаноатқурилишбанк молиявий кўмагида харид қилинган. Фото: Instagram.com/k0dnu

Автокредит шартлари:

  • Миқдори: 2,5 млрд. сўмгача;
  • Бошланғич тўлови: мавжуд эмас;
  • Йиллик фоиз ставкаси: 27 фоиздан бошланади;
  • Муддати: 48 ойгача;
  • Имтиёзли давр: 1 ой.

Халқ банки. Электрокарлар учун автокредит бериш Халқ банкининг энг янги молиявий маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Автокредит анча вақтдан бери фаолият кўрсатаётган юридик мижозларга суммаси чекланмаган миқдорда, янгидан фаолиятини бошлаган мижозларга эса 450 млн. сўмгача (БҲМнинг 1500 баравари) бўлган миқдорда таклиф қилинади.

Автокредит шартлари:

  • Миқдори: 450 млн. сўмгача, чекланмаган;
  • Бошланғич тўлови: 25 фоиздан бошланади;
  • Йиллик фоиз ставкаси: 23 фоиз;
  • Муддати: 36 ойгача
  • Имтиёзли давр: 6 ойгача

Давр-банк*

Автокредит шартлари:

  • Миқдори: чекланмаган;
  • Бошланғич тўлови: 40 фоиздан бошланади;
  • Йиллик фоиз ставкаси: 22 фоиз;
  • Муддати: 48 ойгача
  • Имтиёзли давр: 6 ойгача.

* Давр-банкнинг расмий Телеграм каналида эски маълумотлар кўрсатилган. 9 июнь куни Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга пасайтиргач, Давр-банк ҳам "Электр автомобиль сотиб олиш учун кредит" нинг йиллик фоиз ставкасини 1 фоизга туширган.

Теги Davrbank avtokredit Sanoatqurilishbank SQB Xalq banki