Асосий/Сўнгги янгиликлар/Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади

Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади

Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади

IMG20211214155817 (2)

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Ноябрь ойида аҳолининг миллий валютадаги банк омонатлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,5 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич сўнгги етти йил ичидаги максимум ҳисобланади. Омонатлар бўйича бундай юқори фоиз ставкалари 2014 йилдан бери кузатилмаган эди.

Фоиз ставкаларининг юқори курси жорий йилнинг июль ойидан сентябрь ойигача бўлган муддатда кузатилган эди. Октябрь ойида эса фуқароларнинг омонатлари бўйича фоизлар йил бошидан бери биринчи марта 19,6% гача пасайди, бироқ фоизлар ўсиши бу ойда яна тикланди.

Шу билан бирга, юридик шахсларнинг омонатлари бўйича ставкалар йил бошидан буён минимал қийматига - 14,7 фоизга тушди. Бу кўрсаткич иккинчи ой кетма-кет пасайиб бормоқда.

Марказий банк жорий йилда аҳоли омонатлари суммаси кескин ошганини таъкидлади – 11 ой давомида улар бўйича маблағлар ҳажми 63 фоизга ошган. Бу банклардаги юқори фоиз ставкалари ва инфляциянинг секинлашиши натижасида шаклланган ижобий реал курс билан боғлиқ.

Октябрь ойида Марказий банк сўм ва хорижий валютадаги депозитларнинг рентабеллигини солиштирди – унинг ҳисоб-китобларига кўра, сўм эквивалентида 100 доллар валюта ҳисобварағидаги худди шундай суммадан икки баравар кўп даромад келтиради.

 

Теги omonat