logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банкоматдан 396 миллион сўм ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Банкоматдан 396 миллион сўм ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Банкоматдан 396 миллион сўм ўғирлаган шахслар қўлга тушди

scale_12007647546

Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар тунда номаълум шахслар банкларнинг бирининг банкоматини очиб, ундан ичида 396.300.000 сўм бўлган 3 та қутини олиб кетишган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 25 ёшли Абдусамад А., 28 ёшли Муроджон А., 26 ёшли Улуғбек А. ва 25 ёшли Музаффар M.лар қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, банкоматларни тунаш ҳолати ҳам охирги пайтларда тез-тез учрамоқда. Аввалроқ, 8 август куни Туронбанк банкомати бузиб очишга ҳаракат қилинганлиги, яна бир шахс 18 сентябрь куни Паркент кўчасидаги банкоматни битта пичоқ билан очиб, ичидан 165 миллион сўм пулни ўғирлаб кетганлиги ҳам хабар берилганди.

Теги bankomat
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй