Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

photo_2021-12-21_17-31-10

"Асакабанк" АЖ Бош офисининг олд тарафи
Фото: Шоакбар Давиров/ Bankers.uz

“Асакабанк” АЖ Кенгашининг 2022 йил 19 январдаги қарорига мувофиқ, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 18 февраль соат 15:00 да “Асакабанк” АЖ бош офиси биноси (манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 67 уй)да қуйидаги кун тартиби асосида бўлиб ўтади. Бу ҳақида банк матбоут хизмати хабар бермоқда.

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. "Асакабанк" АЖнинг 2030 йилга қадар бўлган давр учун стратегияси (стратегик ривожланиш йўриқномаси)ни тасдиқлаш;
2. "Асакабанк" АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режаси ва 2022–2024 йилларга мўлжалланган қисқа муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 январдаги 20 сон қарори талабларини бажариш ва аффилланган шахс Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан битим тузишни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
4. "Асакабанк" АЖ устав капиталини кўпайтириш ва "Асакабанк" АЖ қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш бўйича ваколатларни "Асакабанк" АЖ Кенгашига бериш; 
5. "Асакабанк" АЖнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш бўйича ваколатни "Асакабанк" АЖ Кенгашига бериш;
6. "Асакабанк" АЖ уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

“Асакабанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида Банк акциядорларига хабар бериш учун 2022 йил 19 январда реестр тузилган.

Умумий йиғилишда қатнашувчи Банк акциядорлари реестрини тузиш санаси – 2022 йил 14 февраль.


“Асакабанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан, 100015, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 67 уйда жойлашган Банк бош офиси биносида танишиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун телефон: (78) 147-65-65 (11-32), Корпоратив муносабатлар хизмати.

Теги aksiyador Asakabank