Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк Чорвоқ яқинида жойлашган "Фаровон" чойхонасини аукционга қўйди

Асакабанк Чорвоқ яқинида жойлашган "Фаровон" чойхонасини аукционга қўйди

Асакабанк Чорвоқ яқинида жойлашган "Фаровон" чойхонасини аукционга қўйди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида маиший ва маданий хизмат кўрсатиш бинолари мажмуаси сотувга қўйилди, деб хабар берди E-auksion'га таяниб Spot нашри.

1.jpgФото: E-auksion

Суратга кўра, ушбу объект Чорвоқ яқинида жойлашган «Фаровон» чойхонаси ҳисобланади. Бино Ходжикент шаҳри яқинидаги Чорбоғ қишлоғида – 0,6 гектар ер участкасида жойлашган.

2

Бинонинг умумий майдони 1364 кв.м. Шундан фойдаланишга яроқли майдони 1158 кв.м. Электр, сув ва канализация бор, лекин газ йўқ.

Сайтдаги маълумотларга кўра, лот сотувчиси «Асакабанк»нинг Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти ҳисобланади.

3

Лотнинг бошланғич баҳоси – 32,49 миллиард сўм. Савдо бошланиши 28 июнь соат 10:00 га белгиланган, аризалар шу санада соат 9:00 гача қабул қилинади.

4

2021 йил декабрь ойида Мажбурий ижро бюроси ушбу лотни икки марта аукционга қўйди. Маълумотларга кўра, ўшанда объект учун харидорлар топилмаган.

Теги Farovon Asakabank