logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк талабалар учун "очиқ эшиклар куни" ташкил қилди

Асакабанк талабалар учун "очиқ эшиклар куни" ташкил қилди

Асакабанк талабалар учун "очиқ эшиклар куни" ташкил қилди

Asakabank-tadbir3

Фото: Асакабанк

21 ноябрь, якшанба куни Тошкентдаги "International" меҳмонхонасида "Асакабанк" АЖ томонидан олий ўқув юртларининг учинчи ва тўртинчи босқич талабалари учун "очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

"Очиқ эшиклар куни"да банк уч босқичли синовларидан муваффақиятли ўтган талабаларни пулли амалиётга таклиф қилишини маълум қилди. Асакабанк Ходимларни бошқариш департаменти директори Ахметова Розанинг сўзларига кўра, асосан, Тошкентдаги Вестминистер халқаро университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Инҳа университети талабалари очиқ эшиклар кунига келди ва синовларда иштирок этди.

Asakabank-tadbir2

Фото: Мирзаолим Дилшодов/Bankers.uz

"Бу катта бир лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, амалиёт ўташ учун танланган номзодлар банкда уч ойлик пул тўланадиган амалиёт ўташга таклиф қилинади. Тошкентда ўқиётган талабалар эртага вилоятига қайтиб кетади ва биз уларни ҳудудлардаги филиалларимизда ҳам иш билан таъминлай оламиз", — дейди Ходимларни бошқариш департаменти директори Роза Владимировна.

Asakabank-tadbir

Асакабанкнинг "очиқ эшиклар куни" тадбиридан лавҳа. 

Фото: Мирзаолим Дилшодов/Bankers.uz

Кун давомида синовлардан ўтган талабалар кун якунида Асакабанкнинг турли департамент директорлари томонидан ўз департамент ва бўлимлари ҳақидаги маърузаларини тинглади ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

 

Теги vakansiya Asakabank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй