logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк форум доирасида иккита йирик ва манфаатли келишувларни имзолади

Асакабанк форум доирасида иккита йирик ва манфаатли келишувларни имзолади

Асакабанк форум доирасида иккита йирик ва манфаатли келишувларни имзолади

Тошкентда якунига етган иқтисодий форумда "Асакабанк" АЖ томонидан ҳам ўзаро манфаатли иккита битим имзоланди. Улардан биринчиси “Совкомбанк” ОАЖ билан ISDA Master Agreement (Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган) бош келишув, иккинчиси эса, “Oppenheimer & Co.” (АҚШ) билан миллий валютада корпоратив халқаро облигациялар чиқариш юзасидан келишувдир.

"Совкомбанк" ОАЖ билан ISDA Бош шартномасининг имзоланиши "Асакабанк" АЖ га ушбу банк билан ҳосилавий операцияларни амалга ошириш имкониятини беради ва банкнинг валюта рискларини хеджирлаш учун қўшимча восита бўлиб хизмат қилади.

“Совкомбанк” Оммавий акциядорлик жамияти Россия Федерацияси банк тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, активлар миқдори бўйича энг йирик банклар орасида тўққизинчи ўринни эгаллайди. 

photo_2021-09-30_18-59-55

Фото: Банк матбуот хизмати

Шунингдек, форум доирасида “Асакабанк” АЖ ҳамда “Oppenheimer & Cо. Inc” (АҚШ) компанияси ўртасида 3 йилгача сўм эквивалентида 100,0 млн. АҚШ доллари миқдорида корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисида битим имзоланди. Бу битимда “Oppenheimer & Cо. Inc” етакчи ташкилотчи ва букраннер вазифасини бажаради. Маблағлар жорий йил охиригача жалб қилинади ва умумий корпоратив мақсадлар учун ишлатилади.

Маълумот тариқасида: 1881 йилда ташкил этилган “Oppenheimer & Cо. Inc” кўп миллатли мустақил инвестицион компания ҳисобланиб, молиявий, инвестицион банк, молиявий маслаҳат хизматлари, капитал бозорлари хизматлари, активларни бошқариш ва бошқа тегишли маҳсулотларни тақдим этади.

Для публикации Оппенхаймер01

Фото: Банк матбуот хизмати

Теги asakabankuz uzforum sovkombank Asakabank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй