logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк юридик шахслар учун Global Payment Innovation янги хизматини ишга туширди

Асакабанк юридик шахслар учун Global Payment Innovation янги хизматини ишга туширди

Асакабанк юридик шахслар учун Global Payment Innovation янги хизматини ишга туширди

45uHV416316879812221_b

Барча тадбиркорлар ўрганган анъанавий бизнесда халқаро операциялар ва тўловларни ўтказиш доимо муаммо бўлиб келган. Транзакциянинг ҳолати (ўтиши) ҳақида маълумот йўқлиги, банкдан банкка пул ўтказишнинг узоқ давом этиши ва пулни жўнатувчининг ҳисобига қайтариш хавфининг юқори бўлиши компанияларнинг бизнес жараёнларини секинлаштирган.

Узоқ вақт давомида компаниялар тўлов жўнатилганидан кейин уларнинг транзакцияси қачон, қандай ва қаерда эканлигини билмасликларига кўникиб колишган эди.

Сентябр ойидан бошлаб «Асакабанк» юридик шахсларнинг бизнес-жараёнларини енгиллаштириш ва тезлаштириш учун хорижий тўловларни кузатиш бўйича янги "Global Payment Innovation" хизматини ишга туширди. Global Payment Innovation - бу хорижий пул ўтказмаларини тезлаштирадиган ва барча валюта операцияларини назорат остида ушлаб туришга ёрдам берадиган хизмат ҳисобланади.

Global Payment Innovation «банк-мижоз» тизими орқали операцияларни кузатиш, куннинг исталган вақтида уларнинг жойлашувини билиш имкониятини беради. Буларнинг барчаси Асакабанкнинг ҳар бир конвертация қилинган транзакциянинг идентификация рақамини берувчи Global Payment Innovation хизмати туфайли содир бўлади.

2021 йил сентябр ойидан бошлаб «Асакабанк»нинг барча корпоратив мижозлари автоматик равишда ҳар бир мижознинг банк-мижоз тизимига боғланган SWIFT GPI хизматига уланади. Хизмат барча жорий ва потенциал мижозларга 31 декабргача бепул тақдим этилади.

Ушбу хизмат бўйича қўшимча маълумот учун алоқа марказига мурожаат қилиш мумкин: 1152.

Теги asakabankuz
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй