Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк Бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди

Асакабанк Бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди

Асакабанк Бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди

“Асакабанк” АЖ Ижро аппарати бошлиғи Саъдулла Талибджанов ҳамда Риск департаменти директори Сардорбек Умаров банк Бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинландилар. Бу ҳақда Bankers.uz'га банк матбуот хизмати хабар берди.

photo_2022-05-23_16-28-01.jpg

Саъдулла Талибджанов ва Сардорбек Умаров. Фото: Bankers.uz

С.Талибджанов - 1984 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, Банк молия академияси ҳамда Урал давлат иқтисодиёт университетида магистратура йўналишлари бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолияти давомида "Ўзбектуризм" компаниясида, Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар филиалларида ҳамда Самарқанд вилоят бошқарувчиси лавозимида фаолият кўрсатган. Асакабанкда 2019 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Сардорбек Умаров — 1984 йилда туғилган. Тошкент молия институтида 2009 йилда бакалавр босқичини, 2014 йилда магистрни тамомлаган. 2020 йилда London Business School'ни тугатган.

2006-2012 йилларда Асакабанк филиалларида, 2012-2018 йилларда Бош офисда фаолият юритган. 2018-2019 йилларда “Ўзшаробсаноат” АЖ раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йил апрель ойидан Асакабанкда Риск департаменти директори сифатида ишлаб келмоқда. 

Мавжуд тартибга кўра, Сардорбек Умаров ва Саъдулла Талибджанов номзодлари Марказий банк билан келишилиши лозим. Шундан сўнг, улар лавозим мажбуриятларини бажаришга киришиши мумкин.

Теги Asakabank