logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк банкнинг собиқ ходими деб айтилаётган Н.Идиев бўйича қўшимча маълумот берди

Асакабанк банкнинг собиқ ходими деб айтилаётган Н.Идиев бўйича қўшимча маълумот берди

Асакабанк банкнинг собиқ ходими деб айтилаётган Н.Идиев бўйича қўшимча маълумот берди

5tDKfP16335082763305_b

Нодир Идиев.
Фото: tsue.uz

Сўнгги пайтларда турли оммавий ахборот воситалари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университети («Нархоз») собиқ проректори Идиев Нодир Фозиловичга нисбатан қидирув эълон қилингани ҳақида хабарларда, ушбу шахснинг қидирувга берилишига Асакабанкда фаолият юритган даври мобайнида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағларни ўзлаштирганлиги сабаб бўлганлиги кўрсатилаётганини инобатга олиб, "Асакабанк" АЖ ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

«Асакабанк» матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам, 2017 йилда банкнинг собиқ амалдорлари мақсадли кредитларни ўзлаштириш билан боғлиқ ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйган

Аввалроқ, (июль ойи охирида) Bankers.uz сайти орқали эълон қилинган мақолада ҳам айтилганидек, мазкур ҳолат банкнинг ички текширув-назорат хизматлари томонидан аниқланган бўлиб, ҳолатга қонуний баҳо бериш ҳамда қўшимча тергов-суриштирув ва процессуал тадбирларни амалга ошириш мақсадида, айнан банк ташаббуси билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган. 

Маълумотларга кўра, Нодир Идиев 2016-2017 йилларда Асакабанк таъсисчилигидаги "ASAKA INVESTMENT" МЧЖда, 2017-2018 йилларда "Асакабанк" АЖда фаолият юритган.

Шу ўринда, “Асакабанк” АЖ юқоридаги вазият юзасидан жиноий иш қўзғатилганлиги ва тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, мижозларда нотўғри хулоса шаклланмаслиги, пировардида банк репутациясига зарар келтирмаслик учун, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини яна бир бор, ушбу вазият юзасидан ортиқча “ибораларни” ишлатмасликка чақирмоқда. 

Теги Asakabank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй