Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк чакана кредитлашни нима учун тўхтатганлиги борасида тушунтириш берди

Асакабанк чакана кредитлашни нима учун тўхтатганлиги борасида тушунтириш берди

Асакабанк чакана кредитлашни нима учун тўхтатганлиги борасида тушунтириш берди

"Асакабанк" АЖ томонидан жорий йил 28 апрел куни банкда "техник сабабларга кўра жисмоний шахсларга кредитлар ажратилиши тўхтатилганлиги" борасидаги эълон ҳамда орадан 10 кун ўтган бўлишига қарамай, кредитлаш жараёнлари қайта йўлга қўйилмаётганлиги борасида ижтимоий тармоқ фаоллари саҳифаларида муҳокама қилинган хабарлар юзасидан расмий тушунтириш берди.

asaka chakana

Иллюстратив фото / Bankers.uz

Bankers.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, банк бошқаруви аъзоларидан бири билан боғланди. Банк раҳбариятининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам, кредитлаш жараёнининг вақтинча тўхтатилиши, банкнинг ушбу йўналишдаги ички бизнес жараёнларини оптималлаштириш, кредитлаш жараёнларини соддалаштириш ва шаффоф кўринишга келтириш билан боғлиқ техник чора-тадбирлар натижасида юзага келган бўлиб, бу — банкнинг молиявий натижалари ёхуд кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улуши билан боғлиқ эмас. 

Хабарда айтилишича, Асакабанк ҳатти-ҳаракатлари молиявий ҳисобнинг умумэътироф этилган халқаро қоидалари ва тамойилларига максимал даражада риоя қилишга қаратилган бўлиб, банк ўз акциядорлари, омонатчилари ва кредиторлари манфаатларини кўзлаб, барча молиявий кўрсаткичларни доимо ҳақиқий  қийматда ва шаффоф тарзда акс эттиришга ҳаракат қилиб келади.

Шунингдек, маълум қилинишича, банк раҳбарияти барча ижтимоий тармоқ фаоллари ва оммавий ахборот воситаларини банкка таклиф қилиб, банк фаолияти билан янада яқиндан танишиш, шунингдек банк кўрсаткичлари борасида батафсил тушунтириш беришни кўзда тутмоқда.

Теги kredit Asakabank