Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади

Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади

Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади

"Асакабанк" АЖ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан хамкорликда ўз фаолиятини трансформациялаштириш ва хусусийлаштириш борасида фаол иш олиб бормоқда.

asakabank-yttb.jpg
Фото: Асакабанк

Бу борада банк ЕТТБ билан хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади.

Асакабанк ва унинг акциядорлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган шартноманинг асосий шартлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

1. Индивидуал тиклаш режаларига мувофиқ самарасиз кредитларни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни жадал амалга ошириш. Нотижорат кредитлар портфелини оширишга йўл қўйилмаслик;

2. Институционал трансформация чораларини амалга ошириш орқали банкни тижоратлаштириш;

3. "Асакабанк" АЖга шартнома имзоланган кундан бошлаб бутун фаолият даври мобайнида жаҳон илғор тажрибалари асосида қарор қабул қилишда тўлиқ автономия бериш;

4. Кузатув Кенгаши ва тегишли қўмиталарнинг самарали ишлашини таъминлаш учун корпоратив бошқарув ислоҳотларини амалга ошириш;

5. ЕТТБнинг экологик ва ижтимоий сиёсатига мос келмайдиган банк кредитларини молиялаштиришни тўхтатиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Шартнома шартларига кўра иш юритиладиган бўлинса, ЕТТБнинг акциядорлар қаторига кириши банкка илғор халқаро тажрибага эга, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, банк фаолиятига энг олди жаҳон амалиётини жорий этиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, жаҳон молия бозорларига чиқиш имконини беради.

Теги YTTB Asakabank xususiylashtirish transformatsiya