Асосий/Сўнгги янгиликлар/Капиталбанк Кузатув кенгашига учта россиялик мутахассис киритилди

Капиталбанк Кузатув кенгашига учта россиялик мутахассис киритилди

Капиталбанк Кузатув кенгашига учта россиялик мутахассис киритилди

Капиталбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, тадбиркор Гулямов Расулжан Тахирович ҳамда "SAMARA YANAF FOODS" МЧЖ директори Маматбаев Яхёжон Самижонович банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.

photo_2022-05-19_16-26-32.jpg

Уларнинг ўрнига қуйидаги шахслар Кузатув кенгаши таркибига киритилди:

  • Еникеева Екатерина Александровна, "Банк Уралсиб"нинг (Россия) Молиявий назорат бўлими бошлиғи;
  • Маевский Кирилл Леонидович, "Кредит Европа Банк" (Россия) вице-президенти – Истеъмол кредити дирекцияси раҳбари, Бошқарув аъзоси;
  • Личенко Алексей Вячеславович, "Кредит Европа Банк" (Россия) вице-президент – Чакана бизнесда рискларни бошқариш бўлими бошлиғи, Бошқарув аъзоси;
  • Сабиргалиев Ербол Марленович, бу шахс ҳақида маълумот берилмаган.

Шундан сўнг, банк Кузатув кенгашининг янги таркиби қуйидагича бўлди:

  • Абдусамадов Максуд Абдувалиевич, "Lider Lizing" МЧЖ, "GROUNDBIZNES MAKING" МЧЖ ва яна бир қанча компаниялар таъсисчиси;
  • Абдусамадов Равшан Абдувалиевич, "TASHKENT TOBACCO" МЧЖ таъсисчиларидан бири, "DST SERVICE" МЧЖ таъсисчиси ва яна бир неча компанияларда ўзининг улушига эга;
  • Губайдулин Алексей Фаритович, "Solutions Lab" МЧЖ таъсисчиларидан бири; 
  • Еникеева Екатерина Александровна;
  • Сабиргалиев Ербол Марленович;
  • Маевский Кирилл Леонидович;
  • Личенко Алексей Вячеславович.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Капиталбанк Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан, жорий йил 14 апрел куни банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган Маркевич Кирилл Игоревич, ушбу лавозимга тасдиқланмагани ҳақида хабар берилганди.

Теги Kapitalbank